Гидротехника иншоотларини хавфсиз ишлаши мавзусидаги навбатдаги семинар Яккабоғ туманида жойлашган Нўғайли сув омборида ўтказилди.
Семинарда Қашқадарё вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли сув омборлар участка бошлиқлари, муҳандислари ва Нўғайли сув омборининг эксплуатация ходимларидан иборат жами 26 нафар киши иштирок этди.
Семинарда «Сувхўжликназорат» инспекцияси бошлиғи З.Ирисбоев 2023 йил 30 августда қабул қилинган “Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ- 865-сонли қонуни мазмуни ва моҳияти бўйича слайдлар билан тушунтириш берди.
Янги таҳрирдаги қонунинг 26 ва 27 моддаларида “Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш”да суғурта қилиш тартиби киритилиб 2024 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилиши белгиланлиги тушунтирилди.
Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Ахборот хизмати