"ТИҚХММИ" МТУнинг Қарши ирригатция ва агротехнологиялар институтида "Сув текин эмас!" мавзусида соҳа мутахассислари, фаол нуронийлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди

"ТИҚХММИ" МТУнинг Қарши ирригатция ва агротехнологиялар институтида "Сув текин эмас!" мавзусида соҳа мутахассислари, фаол нуронийлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, сувни тежаш бўйича фикр-мулоҳазар ўртага ташланди.

Дастлаб йиғилиш иштирокчилари эътиборига Қарши Бош канали орқали Амударё ҳавзасидан сув чиқариш билан боғлиқ видео фильм намойиш этилди. "Нуроний" жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими раиси Ботир Рахимов сувни исроф қилмаслик, ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялари эшитилди.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт университети профессори, техника фанлари доктори Шуҳрат Муродов, Қашқадарё вилоят "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши" аъзолари Шодиёр Хўжаназаров, Абдуқаҳҳор Ахмедов, "Сувхўжаликназорат" инспексиясининг Қашқадарё вилоят бошқармаси Рашид Тошев ва бошқалар сўзга чиқиб, оби-ҳаётдан тежаб-тергаб фойдаланиш бўйича тавсияларини бердилар.

Кенгайтирилган йиғилишда Олий Мажлис сенати аъзолари Абдурахим Эркаев, Шермат Шамсиев, Илҳом Қурбоновлар иштирок этдилар.

Йиғилишда Қашқадарё вилоят "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши" аъзолари, "Аму-Қашқадарё ирригатция тизимлари ҳавза бошқармаси, "Нуроний" жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими фаолларининг вилоят аҳлига сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, ҳар қатрасини зар билиб уни беҳуда исроф қилмаслик ҳақида Мурожаати қабул қилинди.

    Йиғилиш иштирокчилари Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий  бўлими директори Ёдгор Бозоров раҳбарлигидаги мақомчилар жамоасининг чиқишларидан баҳраманд бўлдилар.

Шавкат СУЛТОНОВ,    

                        "Нуроний" мухбири. 

      Муаллиф олган суратларда: тадбирдан лавҳалар.

 Ахборот хизмати