ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклининг битирувчи курсида (4-курс) ўқиётган қобилиятли ёшларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига (Давсувхўжаликназорат) ишга олишдан олдин саралаш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш мақсадида инспекция томонидан танлов эълон  қилинади.

Талабгор талабалардан қуйидагилар талаб этилади:

60812500 - “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”, 5340700 - "Гидротехника қурилиши" (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналишларининг 4-курс талабаси бўлиши;

Ms Word, Excel, Access, AutoCAD ва бошқа шу каби компьютер дастурларини фаол ишлатувчиси бўлиши;

Ўзбек (кирилл ва лотин) ва рус тилларини жуда яхши билиши, мазкур тилларда буйруқ, фармойиш ва бошқа талаб этиладиган ҳужжатларни шакллантириш бўйича етарли малака ва кўникмаларга эга бўлиши.

Талабгорлар ўзлари тўғрисидаги маълумотлар (объективка, таълим мусасасасида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва паспорт нусҳаси, таълим муассасасининг тавсия хати)ни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Тўрққўрғон кўчаси, 26-уй манзилида жойлашган инспекциянинг маъмурий биносига олиб келиб топшириши ёки телеграм ижтимоий тармоғидаги Инспекция - tanlov гуруҳи (https://t.me/+oyRGXiI9TKI2MTky) орқали электрон тарзда жўнатишлари мумкин.

Мулоқот учун телефон рақами: +99871 226-71-66, Қураматов Сардоржон.

Танлов бўйича ҳужжатларни топшириш муддати - 15.10.2022 дан 30.10.2022 га қадар.

Ҳар бир талабгор инспекциянинг тегишли комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилади. Танлов бўйича якуний қарор – инспекциянинг ушбу комиссия хулосаси асосида стажировкага қабул қилинади.

Танловнинг ўтказилиш тартиби:

1-босқич: номзодларнинг билим даражасини аниқлаш учун тест синовидан ўтказилади;

2-босқич: тест босқичидан муваффақиятли (71 фоиздан юқори) ўтган талабалар инспекция ташкил этилган махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилади.

3-босқич: Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар стажировкага жалб этилади.

Сайтда ўқиш - https://v-nadzor.gov.uz/uz_Cyrl_UZ/page/385/diat-tanlov