Бунинг учун республика Ишчи гуруҳи ташкил этилади.
Ишчи гуруҳи:
сув омборларидаги сув ресурсларидан фойдаланишни тўлиқ назоратга олади, айниқса, йирик сув омборларидан сув чиқариш ва насос станцияларидан фойдаланишни қатъий равишда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган талаблар бўйича амалга оширади;
мавжуд суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг мавсумга шайлиги бўйича қатъий мониторинг олиб бориш тизимини йўлга қўяди;
эски майдонлар инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси ва сувни тежайдиган суғориш технологияларнинг “бир канал – бир тизим” тамойили асосида жойлаштирилишини таъминлайди;
суғориш мавсуми давомида ҳар ўн кунда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини танқидий таҳлил қилиб, мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботларини ўрганиб боради.
Шунингдек, туманларда – ҳар бир сектор ҳудудида суғориш штаблари ташкил этилади ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш назорат қилиб борилади. Сув тақсимоти ва ҳисоб-китоби юритилади. Сувчиларга зарур шароит яратиш, иш ҳақларини ўз вақтида беришни назорат қилиш, тунги суғориш ишларни мувофиқлаштириш йўлга қўйилади.
2022 йил 1 октябрга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимида республикада сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади.
Ерни масофадан зондлаш технологиялари, шу жумладан, сунъий йўлдош ва дронлар ёрдамида олинган маълумотлар асосида ҳудудларда сув танқислиги, суғориш тизими доимий таҳлил қилиб борилади.
Бу, сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш имконини беради.
манба:www.uza.uz