Жорий йилнинг 7 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи лавозимига Шавкат Алимбаевич Примов тайинланди.
Ш.Примов 1968 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида туғилган. 1988–1993 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник.
Меҳнат фаолияти давомида сув хўжалиги соҳасида бир қатор масъулиятли ва раҳбар лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан ҳозирги кунгача “Ўздавсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Эксперт кенгашининг Диагностика маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz