“Махсус сув қурилиш” МЧЖ томонидан Тупроққалъа тумани Чингизтепа массивида янги насос станцияси барпо этилмоқда. Насос 3 та агрегатга эга бўлиб, қуввати 0,8 м3/с. ни ташкил этади. Насос станцияси ишга туширилгач, 780 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.
Бугунги кунда объектда 2 951 млн. сўмликдан ортиқ ёки жами бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг 73 фоизи амалга оширилди. Ҳозирда насос станцияси биносида сувоқ, босимли қувурларни пайвандлаш, изоляция қилиш, монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Учта насос агрегати ўрнатиб бўлинди.
Объектдаги қурилиш-монтаж ишларини сентябрь ойи охирига қадар тўлиқ якунлаш режалаштирилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz