Бугун, “Шовот” канали, ПК342+44да жойлашган гидроиншоотда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан бошқарма мутахассислари, УПРАДИК ва Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ муҳандис-техниклари, Шовот-Қуловот ИТБ бошлиғи ўринбосари ва мутахассислари иштирокида амалий семинар ўтказилди.
Ушбу гидроиншоот 2016 йил ишга туширилган; сув ўтказиш қобилияти 110 м³/сек.; 5 та равоқдан иборат.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сон Қонуни ва бошқа бир қатор ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, инспекция юристи йиғилганларга ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига доир ўндан ортиқ идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, жорий этилганлигини айтиб ўтди ҳамда коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун алоқа каналлари узлуксиз фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
манба:http://xz-havza.uz/
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати