НАВОИЙДА НАСОСЛАР СИФАТЛИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Навоий вилоятидаги мавжуд 131 840 гектар суғориладиган майдоннинг 113 352 гектари насос станциялари ва тик қудуқлар ёрдамида суғорилади. Шу боис Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2020-2021 йиллар кузги-қишки таъмирлаш даврида 73 та насос, 25 та электродвигатель, 30 та трансформатор, 69 та суғориш ва мелиоратив қудуқларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда белгиланган ишларнинг қарийб ярми бажарилди.

Келгуси йили вилоятдаги “Шават–1”, “Обод қиёт”, “Тасмачи”, “Кенгсой”, “Олтинобод–1”, “Узумзор”, “Конимех–2”, “Пўлкан” ва “Чиғатой” ирригация иншоотларида модернизация ишлари амалга оширилади. Айни пайтда лойиҳалаш ишлари якунига етказилмоқда.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz