“САРИҚСУВ” ЯНАДА РАВОНЛАШДИ

Наманган вилоятидаги мавжуд мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш тадбирлари изчил ва режали давом этмоқда. 2020 йил учун режалаштирилган 19 та лойиҳадан бири – “Аччиқкўл” коллекторидаги жараёнлар янги 2021 йилда ҳам давом этади. Қолган барча лойиҳалар жорий йилда якунига етказилади.

Умумий узунлиги 28 км бўлган “Сариқсув” коллектори учун ажратилган 188,2 млн сўм маблағ тўла ўзлаштирилди. Натижада Мингбулоқ туманидаги 32 та фермер хўжалигини айни суғориш мавсумида қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди.

Жорий мавсумда олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш тадбирлари натижасида жами 923,6 км узунликдаги коллектор ва сув йўллари тозаланиб, таъмирланади.

Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz