ОТРЯД УСУЛИДАГИ ИШЛАР САМАРАЛИ БЎЛМОҚДА

Қорақалпоғистонлик сувчилар ирригация тармоқлари ва гидроиншоотларда таъмирлаш-тиклаш ишларини қишнинг қорли-қировли кунлари бошлангунга қадар якунлаш чораларини кўрмоқдалар. Жумладан, “Дўстлик” каналининг ПК-252 қисмидаги гидротехника иншоотининг “Кегейли” каналига сув ўтказувчи қисмида бетонлаш ишлари жадал олиб борилаяпти.

– Кузги-қишки мавсумида амалга ошириладиган ишларни отряд усулида ташкил қилаётганлигимиз яхши самара беряпти, – дейди “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи М.Каипов. – Айни вақтда “Кегейли” каналининг сув қабул қилувчи қисмидаги емирилган бетонлар алмаштирилиб, янгидан бетон плиталар ўрнатилмоқда. Бу ишларга отряд усулида бир неча махсус техника ҳамда қўшимча ҳашарчиларни жалб қилганимиз иш унумдорлигини оширмоқда.

Қурувчи ва ҳашарчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳар куни икки маҳал иссиқ овқат ташкил қилинган.

 

Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби

манба:www.water.gov.uz