АНДИЖОНДА 2 МИНГ 316 ГЕКТАР МАЙДОННИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги “Намуна”, “Янги турмуш”, “Дўстлик”, Избоскан туманидаги “Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги” ва “Мадад барака” ҳудудларига вегитация даврида суғориш учун сув етказиб беришда қийинчиликлар юзага келар эди. Ушбу ҳудудлардаги 2 минг 316 гектар экин майдонига сув олиб келувчи ариқ ва каналлар Мойлисойга боғлиқ бўлиб, айни саратонда сой ўзанлари қуриб қолади.

Сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2018 йилда биринчи босқичда қуввати 1,5 м³/сек  бўлган насос станциясини қуриш ишлари бошланган эди. 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 30 млрд 821 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида 10 млрд сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди ва МК-1 каналига секундига 0,6 м³ сув чиқариш йўлга қўйилди. МК-2 каналига секундига  0,9 м³ сув олиш бўйича ишлар 2021 йилда якунланади.

 Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz