КАНАЛ ВА АРИҚЛАР ТОЗАЛАНИБ, СУВ ИНШООТЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Суғориш тармоқларини тозалаш, таъмирлаш қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликка эришишнинг энг муҳим омили ҳисобланади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Қашқадарё вилояти сув хўжалиги ташкилотлари томонидан айни жиҳатга жиддий эътибор қаратилаяпти. Хусусан, жорий йил охиригача хўжаликлараро 297 км каналларни тозалаш, 561 дона гидротехник иншоот ва 484 дона гидропостни таъмирлаш, шунингдек, 582 км ички канал ва ариқларни механизм, 6886 км ариқларни эса қўл кучи ёрдамида тозалаш режалаштирилган.

Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармаси ишларни аллақачон бошлаб юборган. Жумладан, Қарши магистрал каналининг режадаги 10,3 км қисмини тозалаш, 65 та гидротехник иншоот ва 58 та гидропостни таъмирлаш ишлари якунига етай деб қолди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz