Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари чегарасининг нейтрал ҳудудидан ўтган “Катта Ҳисор” каналининг 13,3 км қисмини тозалаш ишларини давом эттириш учун икки томонлама келишиб олинди.
Тожикистон Республикаси ҳудудидаги “Варзоб” дарёсидан сув олувчи мазкур канал Сурхондарё вилоятининг қишлоқ хўжалик экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш, “Жанубий Сурхон” сув омборига сув тўплашда муҳим ўрин тутади.
Келишувга асосан, Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий йилнинг 1 ноябридан “Катта Ҳисор“ каналининг 13,3 км қисмини тозалашга киришади.
Матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz