Қува тумани ирригация бўлими балансида 228 та сув даврвозалари мавжуд. Жорий йилги иш режасига уларнинг 118 тасини таъмирлаш киритилган бўлиб, айни пайтга қадар 66 та сув дарвозаси таъмирланди.
– Сувни тежашда сув дарвозаларининг аҳамияти катта, – дейди туман ирригация бўлими бошлиғи Зафаржон Турсунов. – Ирригаторларимиз ўз кучи билан ноябрь ойи охиригача яна 42 та ана шундай иншоотни таъмирдан чиқарадилар. Бундан ташқари туманимиздаги 132,5 километр ички каналларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолган 13,4 километр қисмини тозалашни режага киритганмиз. Бугунгача 12,9 километр узунликдаги каналларни қум-шағал чўкмаларидан, нотўғри экилган дарахтлардан тозалаб бўлдик.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби
манба:www.water.gov.uz