Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ирригация бўлими балансида 210 дона сув очиш ва беркитиш иншоотлари бўлиб, уларнинг 78 донасини жорий йилда таъмирлаш режалаштирилган. Шу пайтгача 68 таси таъмирдан чиқарилган. Қолганларини ҳам тез орада таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.
– Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан Қўштепа туманидаги сув дарвозаларининг аянчли ҳолати акс эттирилган видео лавҳа ишимизга янада масъулият билан ёндашишга ундади, – дейди Тошлоқ туман ирригация бўлими бошлиғи Алишер Ўтамбоев. – Ҳисоблаб чиқсак, яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки таъмирга муҳтож 10 дан ошиқ дарвозалар бор экан. Ҳозирги кунда уларни сифатли таъмирдан чиқаряпмиз.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби
манба:www.water.gov.uz