Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги каналлардан бири – “Қақир даҳана” канали 460 гектар экинзорни сув билан таъминлайди. Мутахассислар бу канал таъмирлашга муҳтож бўлиб қолганлигини аниқладилар. Зудлик билан режага киритилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
– Каналнинг узунлиги 0,8 километрни ташкил этади, – дейди Ўзбекистон тумани ирригация бўлими бош гидротехниги Камолжон Акрамов. – Шунинг 0,6 километри таъмирланади. Қолган қисмининг ҳолати яхши. Ҳадемай таъмирлаш ишлари якунланади. Шунда экин майдонларига об-ҳаёт исрофгарчиликларсиз етиб боради.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби
манба:www.water.gov.uz