“Сардоба” сув омборидаги техноген офат оқибатида Сардоба туманидаги кўплаб ирригация ва мелиорация тармоқлари жиддий зарар кўрган эди. Шу кунгача тумандаги 60 дан зиёд ирригация ва мелиорация тармоқларида қуриш ва реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, узунлиги 5,5 км бўлган КТР-1а каналининг ҳам 4,9 км қисми қайта таъмирлашга муҳтож эди. Дониёр Абдуллаев раҳбарлигидаги “Сувомборқурилиш” ХК жамоаси томонидан бу канални қайта таъмирлаш бошланган бўлиб, ишларнинг 60 фоиздан ортиғи уддаланди.
Натижада каналнинг фойдали иш коэффициенти 0,95 га етказилади ва қарийб 1300 гектар экин майдонлари кафолатли сув билан таъминланади.
Қуйи Сирдарё ИТХБ матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz