Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти бошланди

Хабарингиз бор, ёзги вегетация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти мавжуд бўлиб, бу мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

2020 йил 2 май куни республикамизда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.

Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

манба:www.uza.uz