Айни вақтда Ҳукумат комиссияси томонидан “Сардоба” сув омборининг ёрилиши натижасида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари жадаллаштирилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда Ёнғин ўчириш машиналари ва мотопомпа ёрдамида тошқин суви уйлардан, инфратузилма объектларидан чиқарилиб, суғориш ва дренаж тизимлари тозаланмоқда. Шу билан бирга, нобуд бўлган чорва моллари кўмилиб, санитар-гигиеник тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа давлат хизматларининг 2 мингга яқин махсус техникаси ишламоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Матбуот хизмати
манба:www.uza.uz