2019 йил 17 январь куни “Йил танлови-2019” ғолиблари эълон қилинди. Танловда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “2019 йилнинг энг намунали вазирлиги” номинацияси бўйича 3-ўринга сазовор бўлди.
Ғолибларни аниқлашда ЎзА – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ижтимоий тармоқлардан фойдаланди ва бу натижанинг холис бўлишига хизмат қилди.
Сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатишди. Шундан 300 мингга яқини овоз беришда иштирок этди.
“Энг намунали вазирлик” номинациясида Сув хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида 9 минг 300 дан ортиқ овоз тўплашга эришиб, танловнинг I босқичи ғолиблигини қўлга киритди.
Ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда 41 нафар журналист ва блогерлар томонидан баҳоланди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган барча ходимларни “Энг намунали вазирлик” деган номга муяссар бўлганимиз билан табриклаймиз.