Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида 14 январь “Ватан ҳимоячилари” байрами муносабати билан байрам-фестивали ўтказилди. Унда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва сув хўжалиги ташкилотларидан 100 нафардан зиёд сувчилар иштирок этди.
Дастлаб, юртимиз мадҳияси олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицей ўқувчилари жўрлигида жонли тарзда айтилди.
Ҳарбийлар томонидан ҳарбий қисмлардаги ҳаёт, уларнинг замонавий қурол-аслаҳалари ва жанговар тайёргарлиги акс этган жанговар саҳна кўриниши намойиш этилди. Ватан мадҳи ва унинг ҳимоячиларига аталган куй-қўшиқлар ижро этилди.
Фестиваль сўнггида ҳарбийлар қурол-аслаҳаларининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ
матбуот хизмати