Сувчилар қўшалоқ байрамни нишонлашмоқда.

Ҳаммамизга яхши аёнки,  қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч тармоқларидан биридир. Ана шундай соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва аграномлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгалари, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўз табригида Қишлоқ хўжалиги ходимларига ана шундай юксак баҳо бердилар.

Сув хўжалиги вазирлиги:Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати кўп йиллик иш тажрибасига ва юқори касбий малакага эга, фаолиятида улкан натижаларга эришган ва соҳада фидокорона меҳнатлари билан намуна бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони мукофотланган эди.
Шу кунларда вазирлик тизимидаги барча ташкилот ва идораларда қўшалоқ айём – Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда мукофотлар ўз эгаларига топширилмоқда.
 

 

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати
(Суратларда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган тадбирдан лавҳалар)