Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 13 декабрда бўлиб ўтадиган йиғилишида кун мавзуси сифатида «Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Жалолобод вилоятидаги жойлашган Орто-токой (Косонсой) сув омборидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш» масаласи кўриб чиқилади, деб хабар бердиKNews.
Маълумотларга кўра, депутатларнинг ушбу масала юзасидан саволларига Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Орто-Токой сув омборидан фойдаланиш тўғрисидаги битим жорий йилнинг 6 октябрида, Қирғзистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга уюштирган ташрифи вақтида имзоланган эди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, сув омборини муҳофаза қилиш ва бошқариш ҳуқуқи Қирғизистон томонига тўлиқ ўтди. Ўзбекистон эса ўз зиммасига сув омборининг ишлашини таъминлаш мажбуриятини олган.
манба:daryo.uz