Фарғонада кичик ГЭС ишга туширилди

Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Марғилонсойда кичик ГЭС қурилиб, ишга туширилди. Мазкур инновацион лойиҳа Фарғона политехника институти олимлари томонидан рўёбга чиқарилди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Марғилонсойда кичик ГЭС қурилиб, ишга туширилди, деб хабар қилди Халқ сўзи нашри. SPUTNIK / ВСЕВОЛОД ТАРАСЕВИЧ Қирғизистон Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди Таъкидланишича, мазкур инновацион лойиҳа Фарғона политехника институти олимлари томонидан рўёбга чиқарилди. Синов жараёнида 6 та кўча ёритиш чироғи шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритилди. Соатига 3 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган мазкур генератор қувват узлуксизлигини таъминлаши амалда тасдиқланди. "Унинг ёрдамида 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. Ускунанинг гидротурбиналари металлдан ясалган. Унинг махсус чўмичлари кинетик энергияни — механик энергияга айлантириб беради. Содда ишланган ва таннархи арзон чархпалак энергияни тежашда ҳамда барқарор таъминотда жуда қўл келади", — дейилади хабарда.

манба:www.sputniknews-uz.com