Эл-юрт ҳурмати, Ватан ифтихори ва мардлик тимсоллари

 
1-“Эл-юрт ҳурмати” ордени.JPGПрезидентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1998 йил 28 август куни “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони таъсис этилган. Мамлакатимиз мустақиллиги, иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, бой маънавий меросимиз, тариху маданиятимиз, миллий урф-одатларимизни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга камарбаста бўлган, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан турли соҳаларда юқори натижаларга эришган юртдошларимиз мазкур орден ва унвон билан тақдирланади. 

2-“Ўзбекистон  ифтихори” фахрий унвони.JPGМамлакатимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳрати, нуфузини юксалтириш, муайян соҳаларни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизнинг иқтисодий ва маданий юксалиши, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 1996 йил 29 августда "Буюк хизматлари учун", 2003 йил 29 августда “Фидокорона хизматлари учун” орденлари таъсис этилган. 

7-“Жалолиддин Мангуберди” ордени.JPGДавлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 1995 йил 30 августда "Меҳнат шуҳрати", "Шон-шараф" орденлари, 2000 йил 30 август куни Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилган. “Меҳнат шуҳрати”, “Шон-шараф” орденлари билан мамлакатимизнинг иқтисодий, маданий юксалиши, халқ фаровонлиги ошиши, тинчлик ва барқарорлик сақланишига ҳисса қўшган, Ватанни ҳимоя қилишда фидойилик, мардлик кўрсатган юртдошларимиз (айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар) мукофотланади. 

Жалолиддин Мангуберди ордени билан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар, ҳарбий бўлинмалар, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам тақдирланиши мумкин. 

4-“Фидокорона хизматлари учун” ордени.JPGМазкур орден билан мамлакатимиз мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилиш ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар мукофотланади. 

3-Буюк хизматлари учун ордени.JPGПрезидентимиз фармонларига мувофиқ юқорида номи келтирилган орденлар ва фахрий унвон билан кўплаб юртдошларимиз тақдирланган. Улар орасида Республика “Она ва бола скрининги” маркази директори Мадина Шарипова ҳам бор. 
 
– Инсон учун ҳалол меҳнатининг мевасини кўриш, жамиятда эъзоз-эътибор топишдан ортиқ бахт йўқ, – дейди “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Республика “Она ва бола скрининги” маркази директори М.Шарипова. – Ана шундай бахтиёр инсонлар сафида эканимдан ғоят мамнунман. Мамлакатимизда жамиятнинг барча соҳаларини модернизация қилишга қаратилган ислоҳотлар, ҳар бир инсоннинг меҳнати юзага чиқиши учун қулай шароитлар яратилгани ютуқларимизнинг асосий омили бўлаётир. Бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиш, Ватанимизнинг тараққиётини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. 


5-Меҳнат шуҳрати ордени.JPG– Спортчиларимиз Олимпиадада оламшумул натижа қайд этиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келди. Тошкент аэропортида катта тантана билан кутиб олинди. Уларнинг ютуқларидан худди ўзим Риода ғалаба қозонгандек қувондим, – дейди халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова. – Мамлакатимиз ёшларининг қўлга киритаётган ютуқлари мустақиллигимиз шарофати, ёшлар камолоти йўлида Президентимиз кўрсатаётган юксак ғамхўрликнинг амалдаги самарасидир. Ўзимдан қиёс. 2013 йилда давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Ўзбекистон ифтихори” деган юксак унвонга сазовор бўлдим. Ушбу юксак унвон қўлга киритган ютуқларим ичида энг улуғидир. 

6-Шон-шараф ордени.JPGЎзбекистон равнақига ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимизнинг улуғ мақсадига айланган. Зеро, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиш, мамлакат ифтихорига айланиш, буюк ва фидокорона хизматларнинг муносиб рағбати, Ватан равнақи йўлида қилинган меҳнатнинг эътирофи, шон-шарафларга буркалиши энг олий бахт бўлиб кишини беҳад қувонтиради. 
 
манба:uza.uz