Шошилинч тиббий ёрдам хизмати

350 ўринга мўлжалланган муассасада 19 клиник-диагностика бўлими мавжуд. Уларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, даволаш, жарроҳлик амалиётлари самарали амалга оширилиб, беморлар саломатлиги ўз вақтида тикланмоқда. Шифокорларнинг билим ва тажрибасини доимий равишда ошириб бориш, жаҳон тиббиётининг илғор технологияларини амалиётга изчил татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

манба:uza.uz