Тиббиётнинг муҳим бўғини

Жамият таркибида 12 дорихона, 122 шохобча мавжуд. Махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изометрик автофургон ҳамда 8 “Damas” автомобили ёрдамида чекка ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари етказиб берилмоқда. 

– Хизмат кўрсатиш сифати ва дори воситаларини сақлаш шароитини янада яхшилаш мақсадида жойларда замонавий дорихоналар, омборхоналар, логистика марказлари барпо этилмоқда, – дейди вилоят “Дори-дармон” акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Иброҳимжон Комилов. – Жумладан, яқинда Қўқон шаҳридаги фармацевтика омборхонаси мукаммал реконструкциядан чиқарилиб, халқаро талабларга мос ҳолда фойдаланишга топширилди. 

 
манба:uza.uz