Пресс релиз

 “Давсувхўжаликназорат” инспекциясининг 2016 йил I-ярим йиллик якунлари бўйича бажарилган ишлари ва 2016 йил III-чоракдаги вазифаларини амалга ошириш тўғрисида

 

Инспекция бошлиғи 2016 йил I-ярим йиллик иш фаолияти давомида инспекцияда эришилган бир қатор ютуқлар билан бирга, амалга оширилган ишлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган 2016 йил 15 июлдаги 3-сон “Жорий йилнинг I-ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мажлис баёнида белгиланган энг муҳим устивор вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида шунингдек, бугунги мажлисда кўрилган масалалар ва белгиланган вазифалар ҳақида йиғилиш қатнашчиларига ахборот бериб, тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Инспекция ярим йиллик иш фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарори билан белгиланган ваколатлар доирасида ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда инспекциянинг иш дастурлари ва режалари асосида асосида белгиланган қуйидаги бир қатор ишларни амалга оширди.

Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини, ишончлилигини ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш бўйича инспекторлик назорат  ишлари ўрганилди. Ўрганиш давомида фойдаланиш ташкилотларига 615 та масала камчиликлардан иборат 151 та кўрсатма берилди ва уларни бажарилиши  назоратга олинди. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврга нисбатан  104 фоизни ташкил этади.

Инспекциянинг натура кузатиш ва диагностика ишлари режасига кўра, йирик ва ўта муҳим гидротехника иншоотларидан ишончли фойдаланиш ва техник ҳолатини аниқлаш мақсадида 2016 йил I-ярим йиллик якунларида жами 194,6 млн сўмлик 9 та натура кузатиш ва диагностика ишлари, шу жумладан: кадастрига аниқлик киритиш: Қуйимозор, Боботоғ насос станцияларида, Қамаши, Эскиер сув омборларида, Қўқон гидроузелида, Чап қирғоқ Қорасув каналида, геодезик ўлчов ёрдамида натура кузатув ишлари: Хўжамушкент, Чимқўрғон сув омборларида ҳамда Дамхўжа гидроузелида ишлар олиб борилди ва натижаларини фойдаланиш ташкилотларига етказилди.

Жорий йилда Пачкамар, Тошкент, Охангарон, Қалқама сув омборлари, Тешиктош, Учқўрғон, Оқсуй, Шархия, Найман, Нарпай гидроузеллари, Қоравулбозор насос станцияси, Катта Фарғона ва Тошкент магистрал каналлари, Охангарон ГЭСи, Бош сув ташлаш трактининг хавфсизлик декларациялари инспекциянинг Эксперт комиссияси аъзоларидан хулосалари тайёрланиб, Эксперт кенгаши томонидан жами 15 та иншоот тасдиқланди.

Бундан ташқари Республикамиздаги  ўзанли сув омборларда авария моддий техника материалларининг мавжудлиги шунингдек, гидротехника иншоотлар (каналлар, дамбалар ва селетрактлар) техник ҳолати ва баҳор ёз мавсумидаги сув тошқини ва талофатсиз ўтказиб юборишга тайёргарлиги ва тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди ўрганиш натижалари бўйича далолатномалар тузилди ва аниқланган камчиликлар бўйича фойдаланиш ташкилотларига кўрсатмалар берилди. Кўрсатмаларда белгиланган масалаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида уларни бажарилиши инспекция томонидан назоратга олинди.

“Давсувхўжаликназорат” инспекциясининг 2016 йил 20 апрелдаги                 15-сонли ҳамда Сирдарё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг 2016 йил                  20 апрелдаги 23-сонли қўшма буйруғига асосан жорий йил 29  апрель  куни Юқори-Чирчиқ  гидроузелида  “Гидротехника иншоотларининг техник ҳолати, ишончлилиги ва бехатар ишлашини таъминлашда  уларни эксплуатация қилувчи бошқарма раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини  янада ошириш ва  тажрибасини ҳозирги замон  даражасига кутариш”  мақсадида  ўқув семинари ташкил этилди. Бунда 17 та Юқори-Чирчиқ  гидроузели эксплуатация ходимлари ва мутахассисларининг малакалари оширилди.