КАНАЛНИНГ СУВ ЎТКАЗИШ ҚУВВАТИ ТИКЛАНДИ

КАНАЛНИНГ СУВ ЎТКАЗИШ ҚУВВАТИ ТИКЛАНДИ

“Сирдарё-Шўрўзак” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги П-12 канали 1913 йилда қурилган бўлиб, узунлиги 11 километрни ташкил қилади. Каналнинг сув ўтказиш қобилияти пасайганлиги сабабли кузги-қишки тадбирлар доирасида тозаланди ва таъмирланди.

Натижада каналнинг 11 метр куб сув ўтказиш қуввати қайта тикланиб, Сайхунобод ва Сирдарё туманларидаги 5,5 минг гектардан ортиқ майдонларнинг сув таъминоти яхшиланди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 15 Январь 2021