“ТУЯМЎЙИН-1” КАНАЛИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

“ТУЯМЎЙИН-1” КАНАЛИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Туямўйин-1” каналини реконструкция қилишга умумий қиймати 1 млрд 390 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Ушбу маблағ ҳисобига каналнинг 2 км қисми реконструкция қилинади.

Бош пудратчи “Жалақудуқдавсувмахсуспудрат” МЧЖ томонидан шу кунга қадар 900 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Яъни, каналнинг 1,27 км узунликдаги қисми реконструкция қилиб бўлинди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Марҳамат туманида фойдаланишдан чиқиб кетган 240 гектар майдон сув билан таъминланиб,  қишлоқ хўжалиги экинлари экиш йўлга қўйилади.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмат

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 26 Ноябрь 2020