“РАВОН” КАНАЛИ ТОЗАЛАНЯПТИ

“РАВОН” КАНАЛИ ТОЗАЛАНЯПТИ

 

“Паркент-Қорасув” ирригация тизими бошқармаси томонидан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, “Равон” каналида махсус техникалар ёрдамида кенг кўламли тозалаш ишлари амалга ошириляпти. Режага кўра каналнинг 34,6 км қисми тозаланади.

Мутахассисларнинг айтишича, ариқ-зовурларни тозалаш, мавжуд суғориш тармоқларини таъмирлаш ишлари кечиктирилса ёки сифатсиз бажарилса, бу эртага маълум маънода иқтисодий зарар ҳам келтиради. Қолаверса, вегетация, яъни суғориш даврида экин майдонларини узлуксиз сув билан таъминлашда қийинчиликлар юзага келади.
Шу боис, “Паркент-Қорасув” ирригация тизими бошқармаси мутахассислари ёғин-сочинли кунларга қадар режадаги барча ишларни якунлаш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Ш.Худойбердиев,
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот котиби

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 26 Ноябрь 2020