Роғун ГЭС тўғонини қуриш апрелдан давом эттирилади

Роғун ГЭС тўғонини қуриш апрелдан давом эттирилади

Роғун ГЭС тўғонини қураётган Италиянинг «Салини Импрежило» компанияси гидро станция кўтармаси барпо этишни давом эттириш учун тайёргарлик ишларини якунламоқда.

«Авеста»нинг Тожикистон энергетика идораларига асосан хабар беришича, Италия компанияси конвейер линиясини ўрнатиш бўйича ишларни якунлади, унинг ёрдамида материал тўғонни қуриш учун етказиб берилмоқда.

Конвейер линиясининг узунлиги 5,5 минг метрни ташкил этади. Конвейер линияси материални тўғон марказий қисмига етказиб беради. Бунинг учун 40 миллион куб метрдан зиёд тош ва шағал сақланмоқда.

2018 йил ноябрь ойи ўрталаригача Роғун ГЭС тўғони баландлиги 75 метрдан ошди. Сув омборидаги сув миқдори 214 миллион кубометрни ташкил этди. Кутилишича, кўтарма қурилишининг давоми жорий йил апрел ойида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 16 ноябрида Роғун ГЭСда гидро электр станция биринчи агрегатининг тантанали равишда ишга туширилиши бўлиб ўтди. Ўша кундан бери ва 2018 йил охиригача гидро станция томонидан 90,3 млн. кВт/с электр энергия ишлаб чиқарилди.

Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда Роғун ГЭС қурилиши учун 2,1 миллиард сомоний (222,6 миллион доллар) ажратилади.

манба:www.kun.uz

Oxirgi yangilash: 30 Октябрь 2019