Жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган 240та насос станцияси босқичма-босқич модернизация қилинади

Жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган 240та насос станцияси босқичма-босқич модернизация қилинади

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган 240 та насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги 2019 йил 1 февралга қадар модернизация қилинадиган насос станцияларининг техник-иқтисодий ҳисоблашларини ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Шунингдек, вазирлик 2019 йилнинг 1 августига қадар тегишли лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда манзилли дастурга киритилган насос станцияларини бошқаришнинг автоматлаштирилган (SCADA) тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг техник-иқтисодий ҳисоблашлари ишлаб чиқилишини таъминлайди.

манба:www.kun.uz

Oxirgi yangilash: 13 Сентябрь 2019