Тожикистонда Роғун ГЭС 1-гидроагрегати ишга туширилиши ва Президент куни катта тантана билан нишонланади

Тожикистонда Роғун ГЭС 1-гидроагрегати ишга туширилиши ва Президент куни катта тантана билан нишонланади

17 ноябрь куни Душанбедаги «Наврўзгоҳда» Президент куни байрамини нишонлаш доирасида Роғун ГЭС биринчи гидроагрегати ишга туширилишига бағишланган катта концерт бўлиб ўтади.

Душанбе ҳокимлиги матбуот хизматининг «Азия-Плюс»га хабар беришича, у 16 ноябрь куни - Тожикистон Президенти кунида фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали қарори билан 16 ноябрь куни пойтахтда Президент кунига бағишланган бир қатор бошқа тадбирлар ўтказилади.

Хусусан, Тожикистон давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда Имомали Раҳмоннинг роли, унинг мамлакатда тинчлик ва осойишталикка эришишдаги ҳиссасига бағишланган давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилади, шаҳар кутубхоналарида президент китоблар кўргазмалари ташкил этилади.

Душанбе ҳокимлигида шаҳар фаоллари иштирокида тантанали учрашув бўлиб ўтади.

Президент кунида ҳокимлик маданият-истироҳат боғлари ва дам олиш масканлари, аттракционларга кам таъминланган оилалар фарзандлари учун бепул ташрифлар ташкиллаштиради.

Эслатиб ўтамиз, Роғун ГЭС қурилиши Тожикистон раҳбарининг шахсий назорати остида бўлиб турибди.

Биринчи ишга тушириладиган 6-сонли агрегат ротори жорий йилнинг июль ойи бошида тегишли жойига ўрнатилди. Кутилишича, агрегатнинг ишга туширилгандан кейинги дастлабки босқичда қуввати 100 МВт.ни ташкил этади. Унинг лойиҳавий қуввати 600 МВт.

Кейин 5-сонли агрегатни ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу тадбир келгуси йилнинг апрель ойига мўлжалланган.

Жами Роғун ГЭСда ҳар бирининг лойиҳа қуввати 600 МВт бўлган олтита гидроагрегат ўрнатилади.

Станциянинг умумий қуввати 3600 МВт.ни ташкил этади, бу эса уни Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭСга айлантиради.

Айни пайтда Роғун ГЭСнинг 335 метр баландликдаги тўғонини қуриш ишлари давом этмоқда.

манба:kun.uz

Oxirgi yangilash: 30 Октябрь 2019