Жиззахдаги «Караман» сув омборида ишлар қандай кечмоқда?

Сув – ҳаёт манбаи. Тириклигимиз мезони.

Сувнинг қадр-қиммати ниҳоятда баланд. Шу боис ҳам унинг ҳар бир томчисидан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишга интилади, эл-у элатлар.

Халқимиз неча асрлардан буён туманимиз ҳудудига ҳам оқин сув келишини орзу қилиб келган. Халқимизнинг ана шу асрий орзулари муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги туманимиз ҳудудида «Караман» сув омбори қурилишини бошлаш ҳақидаги топшириғидан кейин амалга ошадиган бўлди.

Айни кунларда туманимизнинг қўшни Зафаробод билан туташ ҳудудида «Караман» сув омбори қурилиши қизғин олиб борилмоқда.Қурилиш ва лойиҳалаш ишларининг параллел равишда олиб борилишига рухсат этилган бўлиб, бунёдкорлик ишларини «Резаксойсувқурилиш» УКнинг «To`palangHPD Water construction» масъулияти чекланган жамияти олиб бораётган бўлса, лойиҳалаш ишларини «Ўз ГИП» лойиҳа масъулияти чекланган жамияти лойиҳачилари амалга оширмоқдалар.

«Караман» сув омборини сув билан таъминловчи асосий манбаи «Жанубий Мирзачўл» каналиҳисобланади. Сув омборини обиҳаёт билан таъминлашга мўлжалланган канал «Жанубий Мирзачўл» каналининг қўшни Зафаробод тумани сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидагиқисмига туташтирилади. «Караман» сув омборининг бунёд этилиши муносабати билан «Жанубий Мирзачўл» каналининг 30-километри қисмидаҳам реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу ишлар ҳам бошлаб юборилди.

Қурувчиларнинг самарли меҳнати боис ҳозирга қадар «Караман» сув омборини сув билан таъминловчи 18,5 километр узунликдаги канал, 2 та докер (бориш қийин бўлган жойларда ҳам сув сатҳини доимий кузатиб турувчи қурилма), 1 та бош иншоот, 8 та сув ўтказиш иншоотлариқуриб битказилди. Айни кунда сув омборида тупроқ қазиб чиқариш, тўғонни мустаҳкамлаш, насос станцияларини қуриш каби юмушлар амалга оширилмоқда.

Сув омбори сатҳи 100 миллион куб метр сув жамғарилишига мўлжалланган. Тўғон айланмаси 6,8 километрга тенг бўлиб, тўғон баландлиги 20 метрни ташкил этади.

Истиқболдаги режалар

«Караман» сув омбори қурилиши ниҳоясига етгач, бир сонияда 15 минг куб метр сувни юқорига кўтариб берувчи насослар ёрдамида сув омборидан чиқувчи каналга ташланади. Каналнинг узунлиги 45 километрни ташкил этади. Ушбу канал тоғнинг юқори тарафидан «Эгизбулоқ» маҳалласининг қуйиқисми орқали «Хонбанди» маҳалласининг устки тарафи орқали «Қизилқум» массивидаги чўл ҳудудигача келади.

Сув омборининг бунёд этилиши натижасида халқимизнинг асрий орзулари амалга ошиб, туманимиз ҳудудининг 20 минг гектардан зиёд ер майдонлари оби-ҳаёт билан таъминланади. Ушбу ерларда озиқ-овқат экинлари экилиб, боғ-роғлар яратилади. Табиий тоза узум ва мевалар, тилими тилни ёрадиган полиз маҳсулотлари, сабзавот ва озуқабоп экинлар етиштирилади.

Жумладан, 10 минг гектар оралиқ ерларда қанд лавлаги етиштирилса, 3800 гектар ерда серҳосил ёнғоқзор, 4350 гектар ерда боғлар, 5050 гектар токзорлар барпо этилиб, 2150 гектар полиз, 2800 гектар сабзавот, 850 гектар унаби, 1000 гектар ерда озуқабоп экинлар етиштириш мўлжалланган.

Туманимизнинг «Оқтом» маҳалласидан то «Қизилқум» маҳалласигача бўлган яйдоқчўл ҳудуди яқин икки-уч йил ичида обод масканга айланади. Томчилатиб суғориш технологияси асосидаҚоратош қишлоғи ҳудудидан 2400 гектар ер ўзлаштирилиб, 600 гектарида серҳосил ёнғоқзор, 500 гектарида боғ, 250 гектарида узумзор барпо этилса, 450 гектарида полиз, 150 гектарида унаби, 150 гектарида озуқабоп экинлар, Ана-муна қишлоғи ҳудудида 220 гектар ер ўзлаштирилиб, 500 гектар ерда ёнғоқзор, 450 гектар ерда боғ-роғлар, 200 гектар ерда полиз, 300 гектар ерда сабзавот, 100 гектарда унаби, 200 гектар ерда озуқабоп экинлар, Осмонсойқишлоғи ҳудудида 1651 гектар ер ўзлаштирилиб, 350 гектар ерда токзор, 200 гектар ерда боғ-роғлар, 200 гектар ерда полиз, 200 гектар ерда сабзавот, 200 гектар ерда озуқабоп экинлар, Илончи қишлоғи ҳудудида 1700 гектар ер ўзлаштирилиб, 280 гектар ёнғоқзор, 320 гектарли боғ-роғлар, 300 гектар токзор, 100 гектар ерда полиз, 100 гектар ерда сабзавот, 200 гектар ерда унаби, 300 гектар ерда озуқабоп экинлар, «Хонбанди» маҳалласи ҳудудида 1500 гектар ер ўзлаштирилиб, 300 гектар токзор, 300 гектар боғ-роғлар, 320 гектар полиз экинлари, 200 гектар сабзавот, 30 гектар унаби, 50 гектар озуқабоп экинзорлар ташкил этилади.

Бундан ташқари «Қизилқум» массивидан жами 10549 гектар ер ўзлаштирилади. Шундан 1770 гектар токзор, 2580 гектар боғ-роғлар, 3249 гектар токзор, 1030 гектар полиз, 1450 гектар сабзавот, 370 гектар унаби, 100 гектар озуқабоп экинзорлар бунёд этиш яқин бир-икки йил ичидаги истиқболли режалардир.

Бу ишларнинг амалга оширилиши натижасида туманимизнинг иқтисодийқудрати бир неча баробар юксалиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошади. Минглаб иш ўринлари яратилиб, юзлаб деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилади. Бунинг барчаси муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳномалигида халқимизнинг оғирини енгил қилиш борасида амалга оширлаётган ишлардир.

«Эзгу ният»нинг эзгу ишлари

Туманимизда ташкил этилган «Эзгу ният» хайрия жамоат фонди туманда ташкил этилаётган кўпгина хайрли тадбирларда фаол иштирок этиб, ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келаётганидан барчамиз хабардормиз.

Айни кунда «Караман» сув омборини бунёд этишда «Резаксойсувқурилиш» УКнинг «To`palangHPD Water construction» масъулияти чекланган жамияти 300 дан зиёд ишчи-хизматчилари кунни-кунга улаб бир маромда меҳнат қилишяпти. Бунёдкорлик ишларини амалга оширишда 90 дан зиёд турли қудратли техникалар ишлаяпти. Қурувчилар сув иншоотлари бунёд этишда катта тажрибага эга.

Улар бундан аввал Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборининг ҳам белгиланган муддатда ишга туширилишида самарали меҳнат қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги нишонланаётган куни «Эзгу ният» жамоат фонди бошқаруви вакиллари, туманимиз фаолларининг бир гуруҳи «Караман» сув омборини бунёд этаётган қурувчилар билан ҳорма-бор бўл қилиш ва уларга байрам тадбирини ташкил этиш мақсадида қурувчиларҳузурига ташриф буюрдилар.

Қурилиш ишларида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳилғор қурувчиларга «Эзгу ният» жамоат фонди томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилиб, байрам дастурхони ёзилди. Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари диларбо куй-қўшиқ ва рақслари билан қурувчилар дилларини хушнуд этишди.

                                                                                                                                                                               Рашид КАРИМОВ

манба:www:jizzax.uz

 

Oxirgi yangilash: 12 Апрель 2019