Ўзбекистонда ГЭСлар модернизацияси билан қайси давлат компанияси шуғулланади?

Ўзбекистонда ГЭСлар модернизацияси билан қайси давлат компанияси шуғулланади?

Россиянинг «Русгидро» энергетик компанияси Ўзбекистонда гидроэлектрстанцияларни модернизация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости «Ўзбекгидроэнерго» АЖ вакилига таянган ҳолда хабар берди.

“Русгидро” ва “Ўзбекгидроэнерго” ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолади, у Россия компанияси томонидан республика гидроэнергетикасини ривожлантириш дастурида иштирок этиш имкониятларини ўрганиб чиқишни назарда тутади.

«Ленгидропроект» АЖ («Русгидро» тузилмасига киради) вакилининг аниқлик киритишича, меморандум доирасида Россия компаниясининг Ўзбекистонда иккита ГЭСни қуриш ҳамда олтитасини модернизация қилишда иштирок этиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, «Ленгидропроект» «Гидролойиҳа» АЖ («Ўзбекгидроэнерго» таркибида) билан Тошкент вилоятида қуввати 800 МВт бўлган Пскем ГЭС қурилишининг бошланғич техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Техник-иқтисодий асосни 2018 йилнинг ўрталарига келиб якунлаш режалаштирилмоқда.

Мамлакат ҳукумати июнь ойида Ўзбекистонда 2017-2025 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича дастурни тасдиқлади, у умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган 18 та ГЭСни қуриш ва 14 тасини модернизация қилишни назарда тутади. Дастур ҳисоб-китобларига кўра, уни амалга ошириш 2026 йилга келиб ГЭС қувватларини 1,7 баробарга – 3 минг МВт.дан ортиққа ошириш имконини беради.

 

манба:kun.uz

Oxirgi yangilash: 17 Октябрь 2018