Сўзловчи суратлар: Бугунги Орол манзаралари

Сўзловчи суратлар: Бугунги Орол манзаралари

22-23 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон хабар агентлигининг ташаббуси билан “Нукус винозаводи” АЖ ҳомийлигида бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ва археологлар учун Устюрт платоси ва Орол денгизи акваторияси бўйлаб медиатур ташкил қилинди. 

Медиатурни ташкил қилишдан асосий мақсад – Устюртда сақланиб қолинган қатор ноёб ва кам тадқиқ қилинган археологик обидалар ҳақида кенг оммани хабардор қилиш ҳамда шунинг ҳисобидан нуфузли халқаро медиаташкилотларнинг, мутахассисларнинг эътиборини жалб қилиш ва ҳудудда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш.

Маълумки, Устюрт дунёдаги энг кам тадқиқ қилинган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ҳудуддаги кўпчилик тарихий-археологик обидалар ҳанузгача сирини тўлалигича ошгани йўқ.

Агентлик сайтида бугунги Орол манзаралари суратлари тақдим этилди.

Манба:kun.uz

Oxirgi yangilash: 09 Март 2018